АҚШнинг Анқарадаги элчиси ушбу мамлакат ТИВга чақирилиб, ундан Давлат департаменти Сурия курдларининг “Демократик иттифоқ” (PYD) партиясини террорчи деб ҳисобламаслиги борасидаги баёноти юзасидан тушунтириш талаб қилди. Бу ҳақда ташқи сиёсий идорадаги манбаларига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг АҚШ кимни – Анқараними, курдларними – қўллаб-қувватлаши ҳақида 7 февралдаги чиқишида берган саволига жавоб йўллаганди.

“Сизга қандай ишонишимиз мумкин? – деганди Эрдўған. – Сизнинг шеригингиз менми ёки кобанилик террорчиларми?”.

“Бизга Туркия таклиф қилган нарса бўйича ҳеч қандай янги нарса айта олмайман, - деб жавоб берди Кирби. – Биласизки, биз PYD’ни террорчи ташкилот деб ҳисобламаймиз”.