«Челси» жамоасининг бельгиялик ярим ҳимоячиси мавсум якунлангач, фаолиятини Мадриднинг «Реал» жамоасида давом эттирмоқчи.

Daily Mail нашрининг ёзишича, Азарнинг ўзи Зинедин Зидан бошқарувидаги жамоада ўйнашни истамоқда.

Хабарда айтилишича, агар бу трансфер амалга ошмай қолса, футболчи «Челси»да қолади. Айни вақтда Лоран Блан уни «ПСЖ»га таклиф қилмоқда.

Қайд этилишича, Азар "болалигидан «Реал»га ўтишни орзу қилади" ва бу орзуси амалга ошмаса, Лондондан кетмайди.

Азар ўтган мавсумдан фарқли равишда жорий мавсумни кутилганидек ўтказа олмаяпти. Унинг ҳисобида жорий мавсумда "Челси" сафида ўтказилган 22та ўйин ва бу ўйинларда урилган атиги битта гол ҳамда 2та голли узатма бор.

ОАВ: "Челси" Азарни "Реал"га кутилмаган даражадаги арзон нархда сотишга рози