Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндаси, шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Унда филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққулов, Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов мутафаккирларимизнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғоялар ҳақидаги фикрларнинг талабалар билан ўртоқлашди.

Анжуманда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Анжуманда шоир ғазалларидан намуналар ўқилди ва мумтоз қўшиқлар ижро этилди.