Daily Mail: «МЮ» футболчилари жамоага Моуриньо олиб келинишига қарши чиқишмоқда

Спорт 11 Февраль 2016 3794

«Манчестер Юнайтед» жамоаси футболчилари ва ходимлари ёзда Жозе Моуриньонинг жамоа бош мураббийлигига тайинланиши эҳтимолига салбий муносабатда бўлишмоқда.

Daily Mail нашри хабарига кўра, футболчилар ва ходимлар ушбу мутахассис аввалги ишлаган жамоаларида турли жанжаллар келтириб чиқаргани ва муҳитга ёмон таъсир кўрсатгани билан танилгани ҳолида жамоага таклиф этилишидан норози бўлишмоқда.

Бундан олдинроқ, 53 ёшли ушбу мутахассис ёзда Луи ван Гаалнинг ўрнини эгаллаши ва унга йилига 20 млн евролик маош тайинланиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ўтган йилнинг 17 декабрида «Челси»даги омадсиз мавсум туфайли истеъфога чиқарилганди. Унинг ўзи мавсум бошида лондонликлар жамоаси шифокори Ева Карнейро билан жанжаллашган ва унинг ишдан четлатилишига эришганди. Шундан сўнг, жамоа аъзолари мураббийдан норози бўлишди.

Daily Mail: Моуриньо дўстларига ўзининг «МЮ»га ўтиш масаласи ҳал қилиб бўлингани ҳақида айтди

Манба: Жозе Моуриньо «МЮ»да йилига 20 млн евро маош олади

Рио Фердинанд: Моуриньо «МЮ»га қисқа муддатга мураббийлик учун яхши вариант, Гиггз эса узоқ вақт ишлай олади

Кўпроқ янгиликлар