2016 йилги Оскар мукофоти учун номзодлардан бири Леонардо Ди Каприо, "Титаник" фильмининг катта мувафақиятга эришишига ишонмаганини айтиб ўтди. Бу ҳақда артист Deadline нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Актёрга унинг касбдоши Том Ҳарди шу йилда бир неча фильмда, хусусан "Телба Макс" ва "Афсона" фильмларида иштирок этганини, шунга қарамасдан уни кўчада таниб қолишларига амримаҳол эканини айтишиб, Ҳардининг ҳолати уникидан фарқли эканини эслатишади.

"Титаник"дан кейин сиз бундай анонимлик билан мақтана олмасдингиз, машҳурликнинг "имтиёзлари"лари етарлими? Ёки сиз унга ҳавас қиласизми?", дея сўрашди ундан.

Актёр бу жуда яхши саволлигини таъкидлайди.

"Титаник"гача бу фильм қандай аҳамиятли эга бўлишини билмасдим. Бу мени жуда ҳайратга солганди." - деб тан олади у.

Ди Каприонинг сўзларига кўра, унинг бутун ҳаёти актёрлик билан боғлиқ бўлмаган ҳаётга айланиб қолган.

"Титаник" биринчи ўринда мен ва Кейт Уинслет иккимиз учун тажриба вазифасини ўтади. Биз ҳар хил муаллифлик фильмларини ишлар эдик. Мен уни актриса сифатида яхши кўрардим ва у айтдики: "Кел шу ишни бирга уддалаймиз, бу бизнинг қўлимиздан келади".

Биз бунинг уддасидан чиқдик ва бу иш, биз ҳеч қачон хаёлимизга ҳам келтирмаган мувафақиятга эришди" - дейди Ди Каприо.