Ўзбекистон илмий доиралар вакиллари Қозоғистон халқ Ассамблеясининг 20 йиллиги муносабати билан «Қозоғистон халқ Ассамблеясига 20 йил» юбилей медали билан тақдирланди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг фармонига биноан мукофотланганларни тақдирлаш маросими 10 февраль куни мазкур мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида ўтказилди.

«Газете.uz»нинг хабар беришича, ЎзФА Тарих институти “Замонавий тарих ва халқаро тадқиқотлар” бўлими бошлиғи ўринбосари, филология фанлари номзоди Равшан Назаров ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика универститетининг “Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Алишер Собиров ана шундай медалга сазовор бўлган.