Ироқ ҳукумати раҳбари Ҳайдар ал-Ободий сешанба кунги чиқишида Сурия ҳудудига чет давлатларнинг қўшинлари қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошлаш учун кириши режасига қаршилигини билдирди. У Саудия Арабистони бошлиқ араб коалициясининг бу режаси минтақадаги вазиятни янада оғирлаштиришидан хавотирда экани айтилган.

"Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилишга чақирган ва қуруқликдаги хориж қўшинлари кириши бу минтақадаги вазиятни янада кескинлаштиришидан ташвишдалигини билдирган", дейилади Ироқ ҳукумати расмий сайтида. Қайд этилишича, ал-Ободий ўз фикрларини Италия пойтахти Римга ташрифи вақтида италияликлар ҳукумати билан учрашув вақтида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Аҳмад Асири қиролликнинг Сурияга ўз қўшинини юборишга тайёрлиги ҳақида маълум қилган эди. У бу қарор амалга ошиши учун аввалига АҚШ бошчилигидаги коалиция тасдиғидан ўтиши лозимлигини таъкидлаганди.

Саудия Арабистони ва Туркия Сурияда ҳукмронлик қилаётган алавий Асад оиласининг ағдарилиши тарафдори ҳисобланади. Ироқнинг ҳам аксар аҳолиси шиалардир.

CNN: Саудия Арабистони ва иттифоқчилари Сурияга 150 минг кишилик қўшин киритишга тайёрланмоқда

Саудия Арабистони Сурияга ИШИДга қарши курашиш учун махсус қўшинларни юборишга тайёр

ОАВ: Саудия Арабистони Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлашга тайёр

БАА Сурияга ИШИДга қарши қуруқликдаги жанглар учун қўшин киритишга тайёр

Баҳрайн Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги операцияга тайёрлигини билдирди