«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячилари Хуан Мата и Маруан Феллайни мавсум якунида жамоа сафини тарк этиши мумкин.

Daily Mail нашрининг ёзишича, агар жамоа бошқарувига Жозе Моуриньо келадиган бўлса, бу футболчилар "нарсаларини йиғиштириб, ўзларига бошқа иш жойи қидиришларига тўғри келади".

Қайд этилишича, португалиялик мураббий «МЮ» вице-президенти Эд Вудвордга ўз ражалари ҳақида баён қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо «Челси»га қайтганидан кейин Хуан Мата лондонликлар жамоаси сафидаги ўрнини йўқотган ва 2014 йилнинг январида у трансферга қўйилганди. Ўшанда манчестерликлар уни 37 млн фунт эвазига сотиб олган.

Бундан олдинроқ, Моуриньо ёзда «МЮ» бошқарувига келиши ва йилига 20 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Daily Mail: Моуриньо дўстларига ўзининг «МЮ»га ўтиш масаласи ҳал қилиб бўлингани ҳақида айтди

Daily Mail: «МЮ» футболчилари жамоага Моуриньо олиб келинишига қарши чиқишмоқда