Россия мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенковнинг сўзларига қараганда, Ғарб телеканаллари ва матбуоти Суриядаги Ҳалаб шаҳрининг вайрон қилиниши билан боғлиқ эски кадрларни намойиш қилиб, бу ишларни ҳозир Россия амалга ошираётганини исботлашга уринмоқда.

“Иш шунга бориб етдики, Россиянинг Суриядаги операцияси бошланишидан анча олдин вайрон қилинган Ҳалаб шаҳри саҳналари етакчи АҚШ ва Европа каналлари томонидан Россия бомбардимони оқибати сифатида кўрсатилмоқда. Тажрибали дирижёр қўлини сезиш мумкин бунда”, - деди у.

Конашенковнинг фикрича, “Россияни барча гуноҳларда айблаш” ва ўз солиқ тўловчиларидан Суриядаги операциянинг реал самарадорлик даражасини беркитиш “қонуният” бўлиб қолганини таъкидлади.

Бундан ташқари, у АҚШ Ҳалабга ҳужум уюштириб, сўнг бунда Россияни айблагинини иддао қилди.