Ўрта ёшда одамнинг жисмонан камҳаракат бўлиб қолиши 20 йилдан сўнг бош мия ҳажмининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Америкалик медикларнинг тадқиқотлари натижалари Neurology журналида эълон қилинди.

“Тадқиқотимиз давомида биз паст жисмоний фаолликнинг ўн йиллардан сўнг кузатиладиган бош мия ҳажмининг қисқариши билан тўғридан-тўғри корреляциясини аниқладик, бу қаришнинг тезлашиши демакдир”, - тушунтирди Бостон университети ходими Николь Спартано.

Тадқиқотда 1583 киши иштирок этди, уларнинг ўртача ёши 40 ёшни ташкил қилди. Уларда деменция ва юрак хасталиклари йўқ эди. Орадан 20 йил ўтиб, олимлар илгари ўрганилган шахсларнинг соғлиғини текшириб кўрди.