2016 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида турли соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ҳамда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ҳар икки мамлакат манфаатларига мос келиши таъкидланди.