Қозоғистон парламентининг сенати Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Вьетнам ўртасидаги эркин савдо зонаси яратиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

2015 йил 29 майида Бўрабойда имзоланган ҳужжат ўзаро савдо ва инвестиция алмашинуви учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилгандир. Келишув ЕИИ ва Вьетнам ўртасида божхона тўловларисиз савдо зонасини яратишни назарда тутади.