Рақс оҳангида: DLUX студиясининг ҳисобот концерти

Жамият 11 Февраль 2016 1501

Рақсга тушиш, спорт ва ижод билан шуғулланиш, куйлаш, шунчаки эмас, балки ёш ёки таниқли эстрада хонандаси билан бир саҳнада чиқиш қилиш учун вокал дарсларига мунтазам қатнашиш.
Энг асосийси-ҳар бир машғулот бесамар кетмаганини кўрсатиш, ота-она ва дўстлар олдида ҳисобот бериш, омма билан ишлай олиш кўникмаларини кўрсатиш, саҳнага илк қадам қўйгандаги ва у ердаги ҳамма прожекторлар сенга қаратилгандаги қўрқувни енгиш, мусиқа ва унинг тарихини гуруҳдошларинг билан бирга ҳис этиш, ўзингни гуруҳнинг таркибий қисми сифатида сезиш ва ҳар бир ҳаракатни максимал даражада кетма-кет олиб бориш.
Залнинг гулдирос қарсаклари, фотокамералар овозини эшитиш, атрофда югуриб юрган операторларни кўриш, смартфонлар камералари марказида бўлиш, чуқур нафас олиб, ўз кучингга ишончни ҳис этиш, биринчи гулдастани олиш(Ота-оналар томонидан уюштирилган бўлса ҳам) муваффақият журналига яна бир кичик муваффақиятни қўшиб қўйиш.
7 февраль куни 4 ёшдан бошлаб 100 га яқин иштирокчилар билан навбатдаги “Рақс оҳангида” ҳисобот концерт дастурини ўтказган DLUX рақс студиясининг мақсади худди шундай.
Тадбирга ҳомийлик қилган «Musaffo», «ForKids», «Сочная долина», «BonCake» каби савдо белгиларининг ҳам ғояси шу.


Концертга иштирокчилар уч ой мобайнида тайёргарлик кўришди ва миллий рақс,замонавий хореография, dancehall, hip-hop, jazzfunk, болалар гимнастикаси, болалар рақси, вокал, лазги, lady’sstyle ва Лонтин Америкаси рақслари йўналишларида чиқиш қилди.
Концертда болаларни қўллаб-қувватлаш учун SeTanho гуруҳининг яккахони Лайло Галиева ҳамда ёш хонанда Улуғбек Ҳолиқов ташриф буюриб, иштирокчилар билан бир саҳнада қўшиқ ижро этди.
Ўзбекистон давлат цирки артистларининг ажабтовур акробатик трюклари билан концерт янада қизиқарли ўтди.
Концертнинг барча иштирокчилари ва DLUX рақс студияси педагоглари миннатдорлик ёрлиқлари ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Индира, Лейсаннинг онаси:

Бугун Лейсан бадиий гимнастика бўйича чиқиш қилади. DLUX рақс студиясида биз беш ойдан бери шуғулланамиз, концертга 2,5 ой тайёргарлик кўрдик яъни биз танлаб олинган қизлар гуруҳида эдик, натижани бугун кўрамиз. Фарзандларингни саҳнада кўриш, улардаги ижодий қобилиятнинг ривожланаётганини ҳис этиш-кишига катта қувонч бахш этади. Табиийки, кўпроқ байрамлар бўлишини, болаларнинг кулгусини кўпроқ кўришни истайсан.

Татьяна, Алисанинг онаси

DLUX рақс студиясида биз бир йилдан бери шуғулланамиз, ярим йил олдин гимнастика билан шуғулланишни бошладик. Қизим Алисанинг гимнастика билан профессионал даражада шуғулланишини истайман. Мана шундай саҳналардаги кичик чиқишлар эса профессионал келажак сари илк қадамлардир. Биз саҳнага чиқиш олдидан ҳаяжонланяпмиз. Узоқ вақт тайёргарлик кўрдик, руҳий жиҳатдан тайёрландик. Аминманки, болалар чиқишлари аъло даражада бўлади.

Лайло Галиева, SeTanho гуруҳи яккахони:

-Мен DLUX рақс студиясининг таклифини бажонидил қабул қилдим. Сабаби бизнинг бўлажак юлдузларимизни, келажак авлодни ҳар доим қўллаб-қувватлашган тайёрман. Болажонларга ижодий муваффиятлар ҳамда ҳеч нарсадан қўрқмай, энг яхшиси бўлишга интилишларини тилайман.

Улуғбек Ҳолиқов, ёш хонанда:

- DLUX рақс студияси билан биз анчадан берни ҳамкорлик қиламиз. Мени ҳисобот концертига таклиф қилишганида жуда хурсанд бўлдим. Худди ўзимни қачонлардир қўллаб-қувватлашгани каби мен ҳам бугун болаларни қўллаб-қувватлаш имконига эга бўлганимдан мамнунман. Уларнинг ҳаммасига омад тилаган ҳолда, ўз устингизда ишлашдан ҳеч қачон тўхтаманг, дейман.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар