«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоанинг навбатдаги бош мураббийи ким бўлиши бўйича фикрларини билдириб ўтди.

«Моуриньо — қисқа муддатда жамоа билан яхши натижаларга эриша олиши мумкин бўлган номзод. У бор иштиёқи билан натижа учун интилади. Лекин мен Гиггзни жамоадаги вазиятни яхши билган ҳолда узоқ йиллар давомида муваффақиятли бошқариши мумкин деб биламан.

Ўйлайманки, у жамоага ёш футболчиларни жалб қилиб боради ва ўтиш даврида инқироз бўлмаслигига эришади. Ёш футболчилар албатта асосий таркибга киришларига ишона олишлари керак», дейди Фердинанд.

Бундан олдинроқ, ёзда жамоа бошқарувида Жозе Моуриньо Луи ван Гаалнинг ўрнини эгаллаши деярли ойдинлашгани ҳақида хабарлар берилганди.

Daily Mail: Моуриньо дўстларига ўзининг «МЮ»га ўтиш масаласи ҳал қилиб бўлингани ҳақида айтди

Манба: Жозе Моуриньо «МЮ»да йилига 20 млн евро маош олади