Менхенглалбахнинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси, швейцариялик Гранит Жака "Манчестер Сити"дан таклиф бўлса, бу таклифни қабул қилишга тайёрлигини билдириб ўтган.

23 ёшли бу футболчига янги мавсумда "шаҳарликлар" жамоасини бошқарадиган Хосеп Гвардиола томонидан қизиқиш мавжудлиги айтилмоқда.

"Албатта, "Манчестер Сити" сенга шартнома тузишни таклиф қилса, бу рад этиш қийин бўлади. Мен буни тан олишдан уялмайман. Улар мени таклиф қилишса, албатта қабул қиламан. Лекин менда ҳозирги жамоам билан 2019 йилгача тузилган шартнома мавжуд ва "Боруссия"дан мени қўйиб юборишни истамаса, мен буни талаб қилиб туриб олмайман ҳам.

Хитой? Мен Хитой жамоасидан келадиган таклифларни кўриб чиқмайман ҳам. Менинг ёшимда ҳар қандай катта пуллар эвазига ҳам Хитойга йўл олиш ақлга сиғмайди", деган у Bild нашрига берган интервьюсида.