Sport.es: «Манчестер Сити» раҳбарияти Бускетс билан алоқага чиқди

Спорт 11 Февраль 2016 1365

«Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Sport.es нашри хабарига кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти бу футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан. Улар футболчининг агентларига «Сити» эшиклари Бускетс учун ҳамиш очиқлигини» билдиришган. Шунингдек, Бускетс учун энг яхши жой Манчестер эканини қистириб ўтишган.

Ўз навбатида, Бускетс «Барселона» ўз ваъдасини бажарган ҳолда яхшироқ шароитлар кўзда тутилган янги шартнома таклиф қилишини кутмоқда.

Қайд этилишича, мавсум якунида манчестерликлар бош мураббийига айланадиган Хосеп Гвардиола ўзи бир неча йил олдин ишлаган «Барселона»дан собиқ шогирдларини "авраб Англияга олиб ўтишни" режалаштирмаган.

Бундан олдинроқ, Бускетс ўзини «Барселона»дан кетишга фақат рафиқаси ва Хосеп Гвардиола кўндира олиши ҳақида айтиб ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар