Тошкент давлат шарқшунослик институтида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди

Жамият 11 Февраль 2016 1600

Буюк бобокалонимиз, давлат арбоби ҳисобланмиш Алишер Навоийнинг таваллудига 575 йил тўлар экан, юртимизнинг ҳар бир ўқув муассасасида, ҳар бир ташкилотида бу сана юксак эҳтиром ила ўтказилиши режалаштирилган.
Шу боисдан Тошкент давлат шарқшунослик институтида ҳам Шарқ филологияси факультети томонидан буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий мероси ва бугунги ўзбек шарқшунослигининг долзарб вазифалари” мавзусида илмий конференция ташкил этилди. Конференцияда бир қатор навоийшунос олимлар, институт профессор-ўқтитувчилари, мустақил тадқиқотчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.
Кириш сўзини институт ректори А.Маннонов бошлаб берар экан, Навоий меросининг ўрганилишида катта ҳисса қўшган шарқшунос олимлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Навоий асарлари мавзу жиҳатдан кенг қамровли бўлиб, унинг марказида комил инсон туриши, Навоий асарларини қанча чуқур англашга интилсак, шунча янги маъно-мазмун топишимиз мумкинлиги таъкидланди.


Конференция давомида ЎзР ФА академиги А.Қаюмов, Ўзбекистон қаҳрамони, филология фанлари доктори, профессор С.Ғаниева, филология фанлари доктори, профессор Қ.Содиқов, филология фанлари доктори, профессор М.Имомназаров, тарих фанлари доктори, профессор М.Исҳоқов, филология фанлари доктори А.Эркинов, Тошкент давлат шарқшунослик институти 2-курс магистранти Г.Раҳматова ҳамда 1-курс магистранти М.Қосимовалар томонидан Навоий ижоди ва уни ўрганилиш тарихи юзасидан маърузалар тингланди.


Конференция якунида Навоий ижодининг ҳали ўрганилмаган қирралари ҳақида ва уни ўрганишда аҳамият бериш керак бўлган жиҳатлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Сўнгги сўз ўрнида шуни айтишимиз мумкин-ки, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижодини сидқидилдан ўрганиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Зеро, миллатимизнинг ўчмас меросини сақлаб қолиш бизнинг қўлимизда.

Нафосат Зафарова
Шохрух Жўраев

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар