Москва шаҳар ҳокимиятига мухолиф сиёсатчи, ўтган йил февралида ўлдириб кетилган Борис Немцов хотирасига марш уюштириш ҳақида сўров юборилган. Бу ҳақда “Парнас” партияси федерал сиёсий кенгаши бюроси аъзоси Константин Мерзликин маълумот берди.
“Тадбирнинг расмий кўриниши – намойиш. Митингсиз”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.

Мурожаатда намойишни 27 февралга белгилаш ва 50 минг иштирокчини мўлжаллаш сўралган.

Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февраль куни Кремль яқинида отиб кетилган эди.