Актёр Толиб Мўминов “7Х7” нашрига берган интервьюсида баъзиларга ўхшаб роль учун режиссёрлар ортида югуриб юриш одати йўқ эканини айтди. “Қайсидир жиҳатим ёқса, таклиф қилишади, ўйнайман, насиб этмаган бўлса, минг ҳаракат қилманг, бўлмайди”, дея фикр билдирган.

Шунингдек, отаси, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминовнинг Ойбекнинг “Қутлуғ қон” асаридаги Йўлчи образи талқини унга кўпроқ маъқул келишини айтган.

Суҳбат чоғида манманлик одати йўқлиги, камтарлиги ва бу бувисининг тарбияси таъсири эканини таъкидлаб, “ҳозир бир-икта роль ўйнаб ё қўшиқ айтиб, ўзгариб кетадиган ёшлар кўп”лигини қўшимча қилган.