Италиянинг «Сампдория» клуби футболчиси Антонио Кассано кимни дунёнинг энг кучли футболчиси деб ҳисоблаши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

–Кумирингиз ким бўлган?

– Марадона, ахир у Италияниг жанубий қисмида ўйнаган... Аммо ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси деб «Барселона»нинг амалдаги «ўнлиги»ни айтаман. Бошқа ҳеч ким. У дунёнинг биринчи рақамли футболчиси. Иккинчи рақамли футболчи эса йўқ. Учинчи ва тўртинчи рақамлилар бор... Мен бутун футбол тарихини назарда тутиб айтмоқдаман!

– Месси Марадонадан кучлими?

– Бешта «Олтин тўп» ва 26-28 совринлар. Ҳозир Марадона тўп сурган вақтдагидан кўра футбол ўйнаш қийинроқ. Асосий эътибор жисмоний курашларга қаратилмоқда.

–Месси ва Роналду ўртасидаги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

– Криштиану – бу Надаль, Месси – Федерер. Надаль – феномен, аммо у формаси йўқота бошлагач, ютишни тўхтатиб қўйди. Федерер эса 35 ёшда ва ҳамон ўзининг иқтидори билан юқори ўринларда эътироф этилмоқда. Ҳозир Криштиану Мессига яқинроқ даражада, аммо 2-3 йилдан кейин у ҳаммасини бой беради. Месси эса 36-37 ёшигача шундай ўйнайди, – дея такидлаб ўтган Кассано.