Эд Вудворд: «Лестер»дан фарқли равишда «МЮ» ўз футболчилари юлдузга айланишини йиллар давомида кута олмайди

Спорт 12 Февраль 2016 1767

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ижрочи директори Эд Вудворд катта жамоалар нима сабабдан худди «Лестер» каби арзон-гаров футболчилар билан натижа қайд эта олмаслигини тушунтириб ўтди.

«Лестер» — бу мавсумда ҳар қандай жамоа учун намуна. Шунчаки баъзи жамоалар янги футболчиларни сотиб олишади ва улар юлдуз бўлиб етишиши учун бир неча йил пойлашади.

Бошқа жамоалар эса жаҳон даражасидаги футболчиларни сотиб олишга эътибор қаратади ва шунга яраша ўша йилдаёқ ундан натижа келтиришини кутишади. Бу бутунлай бошқа бозор», — дея гапириб ўтган Вудворд.

Кўпроқ янгиликлар