Уч ҳатлаб ва узунликка сакраш баҳсида Андрей Резниченко ва Валерия Пак, ёшлардан эса Дмитрий Сорокин ҳамда Анна Богданова биринчи ўринни эгаллади. Лангар чўпга таяниб сакрашда Барҳаёт Акбаров олтин медалга сазовор бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

Ядро улоқтириш бўйича Сергей Дементьев, Андрей Ретунский, Фарида Ҳакимова, Вера Ковалкова чемпион бўлган бўлса, етти курашда Улуғбек Эгамбердиев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.