Бир гуруҳ олимлар оиладаги турли келишмовчиликлар ва доимий жанжаллар вазннинг ортиб кетишига сабаб бўлувчи омиллардан бири, деб баҳолади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, оилавий жанжаллар грелин очлик гормони миқдорини кескин ошириб юборади. Бундай пайтда одам бирор таом, хусусан, каллорияли овқат ейишни истайди. Натижада, ортиқча вазн муаммоси юзага келади.

“Эр-хотин қанчалик кўп уришса, очлик ҳисси шунчалик кучли бўлади. Яъни асабий оилавий ҳаёт вазнга жуда ёмон таъсир қилади”, деб ёзади “7Х7” газетаси.