Жиззах вилоятидаги цемент заводи 1 миллион тоннагача портландцемент ишлаб чиқаради

Иқтисодиёт 12 Февраль 2016 3043

Жиззах цемент заводи “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти таркибида ташкил этилган ва йилига 350 минг тонна оқ, 760 минг тонна портланд (кулранг) цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирги кунда корхонада портландцементнинг 400- ва 500-, оқ цементнинг 600- маркалари ишлаб чиқарилмоқда.

Ўтган йили ишлаб чиқарилган 510 минг 385 тонна цементдан 5,5 минг тонна оқ, 10 минг тонна портландцемент хорижга экспорт қилинган. Жорий йилда цемент ишлаб чиқариш 650 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, корхона томонидан ойига ўртача 24 минг 587 кубометр оҳактош ҳам қазиб олинади. Бу ҳақида Жиззах цемент заводининг режалаштириш ва иқтисод бўлими бошлиғи Сирожиддин Қоржовов маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Жиззах цемент заводида печлардан кўтарилаётган чанг фильтрда 100 фоиз тутиб қолинади ва маҳсулотга айлантирилади. Бу экологияга салбий таъсирларнинг камайишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда табиий, техник, иқтисодий имкониятлар ҳисобга олиниб, корхонада портландцемент ишлаб чиқаришни 1 миллион тоннага етказиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Қиймати 35 миллион 800 минг доллар бўлган ушбу лойиҳада белгиланган ишларнинг ҳозиргача 62 фоизи бажарилган. Ушбу лойиҳа амалга ошгач, 100 га яқин янги иш ўрни яратилади.

“Заводда меҳнат қилаётган 700 дан зиёд ишчининг аксарияти Фориш, Ғаллаорол ва Зафаробод туманларидаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда Жиззах политехника институтини битирган ёш мутахассислардир”, деб ёзади Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар