Обама спорт ўйинлари натижаси учун пул тикиб туришини тан олди

Спорт 12 Февраль 2016 1950

АҚШ президенти Барак Обама «Стивен Кольбер билан кечки шоу» кўрсатуви пайтида ҳар доим спорт мусобақаларига тикиб боришини тан олди. Бу ҳақда Card Player нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, мавзу 2016 йилги Супербоул финали ҳақида («Каролина Пантерс» ва «Денвер Бронкос» жамоалари учрашган) кетганида президент: «Албатта, финални кўрдим. Ҳар бир Супербоул учрашувидан кейин ғолиб чиққан жамоага қўнғироқ қилиб, уларни ғалаба билан табриклайман. Баъзида эса мағлубларга ҳам телефон қилиб тураман. Бу асосан мен уларнинг ғалабаси учун тиккан пайтимда содир бўлади», дея таъкидлаб ўтган.

Шунингдек хабарда қайд қилинишича, Кольбер Обамага Невада штатидан ташқарида спорт ўйинларига дов тикиш АҚШ қонунларига зидлиги эслатган. Обама эса бунга жавобан ўзи бузган қонунларни ўзи президент сифатида кечириб юборишини ҳазил тариқасида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Супербоулнинг бу йилги финалида «Денвер» жамоаси ғалаба қозониб, МФЛ чемпиони унвонини қўлга киритган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар