Россиянинг “Лукойл” нефть компанияси “Башнефть” давлат нефть компаниясининг улушини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига қараганда, “Лукойл” Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, акцияларнинг бир қисмини харид қилиш таклифини берган. Акцияларнинг қанчаси сотиб олиниши аниқлаштирилмаган.

“Башнефть” акцияларига даъвогарлар кўп, улар орасида “Лукойл” ҳам бор”, - деган агентлик суҳбатдоши.