Талончи аёллар ушланди

Жамият 12 Февраль 2016 5912

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ички ишлар бўлимига шу туманда истиқомат қилувчи аёл шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Маълум бўлишича, туманнинг Қизил Шарқ маҳалласи ҳудудида унинг турмуш ўртоғини иккита аёл қўрқитиб, "Nokia" ва "SAMSUNG" русумли қўл телефони ҳамда ҳисобида 2 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пул маблағи бўлган пластик карточкасини тортиб олишган ва воқеа жойидан яширинишган.

ИИВ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирларидан сўнг, жиноятчилар фош этилиб, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

Кўпроқ янгиликлар