6 февраль куни Тайванда юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 94 нафарга етди. CCTV телеканали хабарига кўра, ҳалокат содир бўлганидан 6 кун ўтганида 42 бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилиб турибди.

Олдинроқ 60 кишининг ҳалок бўлгани ва 559 кишининг жабрлангани хабар берилганди.

Қутқарувчилар кўп қаватли бино уюмлари остидан тирик қолганларни топишнинг имкони бўлмаётганини маълум қилганди. Аммо шунга қарамай, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Тайвань прокуратураси 10 февраль куни орол жанубидаги Тайнань шаҳрида қулаб тушган "Вэйгуань" номли 17 қаватли уйни қурган Golden Dragon Building фирмаси вакилларини эҳтиётсизлик туфайли ўлимга сабаб бўлишда гумон қилиб, ҳибсга олган.