Туркия ҳарбийлари 27 курд исёнчилари йўқ қилингани маълум қилишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, ҳарбийлар Курдистон ишчи партиясининг 16 аъзосини Сурия чегарасига яқин Жизра шаҳрида ўлдиришган. Яна 5 киши Диёрбакрда, 6 киши Ироқ чегараси яқинидаги Хаккарида ўлдирилган.