Улуғбек Раҳматуллаев: санъаткор куни билан ижтимоий тармоқда ўтирса, қачон ижод қилади?

Маданият 12 Февраль 2016 3589

Ўзбекистонлик қўшиқчи Улуғбек Раҳматуллаев “Бекажон” газетасига берган интервьюсида ижтимоий тармоқларда кўп ўтирадиган ҳамкасбларини танқид остига олди.

“Менинг асабимни бузадиган жиҳат шуки, бугун санъаткорлар шахсий ҳаётидаги ҳар бир ҳолатни ижтимоий тармоққа жойлаштириб, кўз-кўз қилишади, - деди у. – Гўё ҳар куни шу ишни қилиш керакдек, яъни улар буни кун тартибига айлантириб олишган. Ижтимоий сайтларга берилиш ижодда сусайишга олиб келади, мен шундан қўрқаман. Бир нарсани кузатдим – икки йил олдин, яъни ижтимоий тармоқ бу қадар оммалашмаган пайтда хонандаларнинг ижодида яхшигина ўсиш, сифат бор эди. Ижоддаги ўсишнинг сусайгани, сифатсиз қўшиқларнинг кўпайгани ижтимоий тармоқнинг таъсир туфайли, деб ўйлайман. Чунки санъаткор кун бўйи ўзини ижтимоий тармоқда реклама қилса, қачон сифатли қўшиқ яратади? Бутун фикру хаёли ижтимоий тармоқда бўлган хонанданинг сифатли қўшиқ яратишига ишонмайман”.

Раҳматуллаев ўзи ижтимоий тармоқлардан кам фойдаланишини қўшимча қилиб ўтди:
“Мен овқатланиш, кийиниш борасидаги шахсий суратларимни ижтимоий тармоққа жойлаштирмайман. Тўғри, қайсидир ошпазнинг маҳоратидан илҳомланиб, у тайёрлаган таомни мақтаган бўлишим мумкин, лекин ўша жараён хонадонимга тегишли эмас”.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар