Испаниянинг «Барселона» клуби собиқ яримҳимоячиси Хави Эрнандес келажакда каталонияликлар сафида кўришни истаган футболчилари борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Менга икки нафар футболчи ёқади. Ўйлашимча, айнан уларда «Барселона»нинг бугунги ўйин фалсафасига мос хислатлар мавжуд. Уларда «Барселона» дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) бор.

Булар Марко Верратти ва Пауло Дибала. Улар ақлбовар қилмас даражадаги кучли футболчилар. Бу икки футболчи ўзларининг юқори савиядаги ўйини билан «Барса» ўйин услубига жуда осон мослашиб кета олишади. Келажакда айнан шуларни клубда кўришни истайман.

Поль Погбага келсак, у ҳам жуда кучли футболчи. Мен унга қарши ўйнаганман. Поль Франция терма жамоасида ёрқин ўйинлар намойиш этишга улгурди ва эндиликда бу ишни «Ювентус» таркибида амалга оширмоқда.

Шундай бўлсада, у биз намойиш этган футболдан бошқачароқ ўйнайди, деб ўйлайман. Лекин шунга қарамай, агар жамоада уни сотиб имконияти бўлса, буни жуда яхши қабул қилган бўлардим», – дея Хавидан иқтибос келтиради El Mundo Deportivo.