Човушўғли: Саудиянинг ИШИДга қарши ер усти операцияси ўтказиш борасида аниқ режаси йўқ

Жаҳон 13 Февраль 2016 2129

Саудия Арабистонининг ИШИДга қарши Сурияда ер усти операцияси ўтказиш борасида аниқ режаси йўқ, деб баёнот берди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли.

Унинг сўзларига қараганда, ИШИДни бутунлай йўқ қилиш учун унга қарши комплекс стратегия ишлаб чиқиш ва ер усти операцияси ўтказиш лозим.

“Саудиянинг ҳарбий вакиллари Инжирлик базасига келиб, разведка ўтказиб кетишди”, - деб хабар қилди у Yeni Şafak нашрига берган интервьюсида.

“Улар самолётларини юбормоқда, лекин уларнинг аниқ сони номаълум, - сўзида давом этди дипломат. – Лекин Саудия Арабистони қуруқлик қўшинларини ҳам юборишга тайёрлигини айтмоқда”.

Кўпроқ янгиликлар