Хонанда Лола Йўлдошева, ўтган йилги жанжаллардан аламзадалиги битмаган, шекилли, Instagram’даги саҳифаси орқали танқидчиларига қаратилган ҳазиломуз видеолавҳалар тарқатишда давом этмоқда.

Ўтган сафар у ўзини сочи қиёфада кўрсатган эди. Бу сафар эса монтаж дастури ёрдамида юзини маймун юзига алмаштириб, ғалати қилиқлар кўрсатди. Орқа фонда қувноқ йигит-қизлар рақс тушаётганини пайқаш мумкин.