Москва ва Москва вилоятидаги иккита савдо марказидаги одамлар портловчи модда ҳақидаги аноним қўнғироқлар сабабли эвакуация қилинди. Бу ҳақда 13 февралда фавқулодда хизматлардаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Москванинг Пресненский кўчасидаги "Афимолл Сити", "Атриум" ва "Мега "Белая Дача" савдо марказларидан одамлар ва ходимлар эвакуация қилинди. Хоналар текширилмоқда, деб маълум қилди манба.

"Москва 24" телеканали сюжетида айтилишича, "Афимолл Сити"да "Мисс Россия" танлови иштирокчилари саралаш босқичи бўлиб ўтиши керак эди, бироқ кастинг эвакуация сабабли барбод бўлди. "Бизнинг маълумотга кўра, бино маъмуриятига савдо марказида портловчи қурилма қўйилгани ҳақида қўнғироқ келиб тушган", деб айтди воқеа жойида бўлган мухбир.

"Бугун мен "Мисс Россия-2016" кастингини "Афимолл"да олиб бораётгандим. Кастингнинг энг қизғин пайти "Афимолл"дан одамларни эвакуация қилишни бошлашди! Тревога, албатта, ёлғон бўлган, бироқ биз икки соатдан бери ичкарига қайта олмаяпмиз", деб ёзди Instagram’да Love Radio бошловчиси Максим Привалов.

Гувоҳларнинг айтишича, савдо марказида куйинди ҳиди келган. Ёнғин сигнлизацияси ишлаб кетган, воқеа жойида сапёр ва кинологлар итлари билан ишламоқда.