Рим папаси Франциск 13 февралда Ватиканнинг Ўзбекистон Россиядаги элчиси архиепископ Иван Юрковични Женевадаги БМТ тузилмалари ва Жаҳон савдо ташкилотидаги Муқаддас тахтнинг доимий вакили этиб тайинлади.

Иван Юркович 1952 йилда Словениянинг Кочевье шаҳрида туғилган.

Юркович Жанубий Корея апостоллик нунциатурасининг котиби, Колумбиядаги апостоллик нунциатурасининг аудитори, Муқаддас тахтнинг Россиядаги ваколотхонасидаги котиби, шунингдек, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти котибиятида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Юркович 2001 йилда епископлик даражасига ва Рим папаси Иоанн Павел II томонидан архиепископлик шарафига кўтарилган. Юркович рус тилини яхши билади, чунки Москвадаги католик диний коллежида диний ҳуқуқдан сабоқ берган.

Юркович словен ва рус тилидан ташқари, италян, инглиз, испан, немис, француз ва украина тилларида эркин гаплаша олади.

Манба: Sputniknews