Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Россия бош вазири Дмитрий Медведев Мюнхендаги хавфсизлик конференцияси доирасида нутқ сўзлаётганида анжуман залидан чиқиб кетди.

Бу ҳақда "Ведомости" газетасининг мухбири Пётр Козлов фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Фотосуратда Медведев саҳнада бўлганда Саакашвили зални тарк этаётгани тасвирланган.