Куни кеча сайтимизда актёр Улуғбек Қодировнинг Instagram саҳифасида ёзган кинояли гаплари ҳақида маълум қилган эдик. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида биз актёрга қўнғироқ қилдик. “Мажнун” фильми ҳақида айтган гапларига изоҳ сўраганимизда, бир оз асабий оҳанг билан “Нега буни мендан сўраяпсиз? Ана, режиссёрдан сўранг, ҳаммасини ўзи изоҳласин!”, деб жавоб берди.

Бу биз учун кутилмаган жавоб бўлди, албатта. “Балки, премьерада бу ҳақида интервью берарсиз?”, дея берилган саволга эса “Агар премьерага борсам...”, дея гўшакни қўйди.

Актёр Улуғбек Қодиров режиссёрдан яхшигина ранжиган кўринади. Бу тушунарсиз вазиятга “Мажнун” фильми режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовдан жавоб кутамиз.

"Мажнун" фильмининг янги трейлерини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

 

"Мажнун" фильмининг янги трейлери.

Опубликовано Kun.uz 13 февраля 2016 г.