Хитойда миллиардер Лю Хань қатл қилинди

Жаҳон 13 Февраль 2016 25361

Хитойлик миллиардер, мамлакатдаги энг йирик тоғ-кон корпорацияларидан бирининг собиқ раҳбари Лю Хань қатл қилинди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

У мафия гуруҳини тузганликда ва қасддан қотиллик қилишда айбланмоқда.

Суд Hanlong Group корпорациясининг собиқ хўжайинига ўқилган қатл ҳукмини ижро этиш борасида қарор қабул қилди.

Шунингдек, Хубэй вилояти олий халқ суди Лю Ханнинг тўрт шеригини қатл қилиш ҳукмини ҳам ижрога келтириш фармонини берди.

Иш бўйича жами 36 киши айбдор деб топилган. Шундан беш киши ўлим жазосига, беш нафари икки йиллик шартли ўлим жазосига, тўрт киши умрбод қамоққа, 22 киши турли қамоқ муддатларига ҳукм қилинди.

Лю Хань билан биргаликда унинг укаси Лю Вэй, шунингдек, шериклари Тан Сяньбину, Чжан Дунхуа и Тянь Сяньвэйю қатл қилиндилар.

Кўпроқ янгиликлар