Актриса Женифер Лоуренс Кентуккидаги шифохонанинг болалар бўлимига 2 млн доллар эҳсон қилади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Пуллар Лоуренснинг она шаҳри Кентуккида болалар кардио-реанимация бўлимини қуриш учун сарфланади.

"Оскар" мукофоти соҳибасининг айтишича, у ва унинг оиласи байрам кунлари шифохонага ташриф буюриб, у ерда ажойиб одамлар билан танишиб, уларнинг кучлари ва жасоратларидан илҳомланишган.