АҚШ Олий суди раҳбари Жон Робертс ҳакам Антонин Скалианинг вафоти ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Суд ва ўз лавозимини тарк этган ҳакамлар номидан бизнинг ҳамкасбимиз Антонин Скалиа вафот этганини чуқур изтироб билан маълум қиламан", дейилмоқда хабарда.

Робертснинг таъкидлашича, Скалиа "ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлган атоқли одам ва ҳуқуқшунос бўлган".

Робертс Скалианинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Скалиа Олий суд ҳаками лавозимига тайинланиши бўйича энг кекса ҳаками бўлган. Уни бу лавозимга 1986 йилда АҚШ президенти  Рональд Рейган тайинланган. Associated Press ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳакам Жанубий Техасдаги уйида 12 февралдан 13 февралга ўтар кечаси 79 ёшида вафот этган. Унинг вафот этганини эрталабки нонуштага келмаганидан кейин аниқлашган.