Жанлуижи Буффон футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб топилди

Спорт 14 Февраль 2016 2813

Италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон France Football журналхонлари орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон деб топилди. Овоз беришда 24 548 киши иштирок этди.

Буффонга умумий овозларнинг 44 фоизи берилди. 2-ўринни Франция терма жамоасининг собиқ дарвозабони Фабьен Бартез (17 фоиз) эгаллади. 3-ўринни эса "Олтин тўп" олган ягона дарвозабон ҳисобланадиган афсонавий Лев Яшин ва Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Оливер Кан эгаллади. Уларга 7 фоиздан овоз берилган.

Рўйхатнинг кейинги ўринларидан испаниялик Икер Касильяс ва немис Мануэль Нойер (6 фоиздан), голландиялик Эдвин ван дер Сар (3 фоиз), италиялик Дино Дзофф ва даниялик Петер Шмейхель (2 фоиздан), чехиялик Петр Чех, немис Зепп Майер, инглизлар Гордон Бэнкс ва Питер Шилтон ҳамда испаниялик Рикардо Самора (1 фоиздан) жой олди.

38 ёшли Буффон Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ва Европа чемпионатининг кумуш медали соҳиби, 8 карра Италия чемпиони ва икки карра Чемпионлар Лигаси финалчиси бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар