Мини футбол бўйича Европа чемпионати финалида Испания Россияни енгди

Спорт 14 Февраль 2016 3072

Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтказилган мини футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати финалида Испания ва Россия терма жамоалари тўқнаш келишди.

Учрашув испанларнинг 7:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва испанияликлар олтин медалларга сазовор бўлишди.

Финалга Испания Қозоғистонни, Россия эса мезбонлар сербияликларни енгган ҳолда чиққанди.

Мини-футбол. Европа чемпионати. Белград (Сербия). Финал
Россия — Испания — 3:7 (1:4).
Голлар: Ромуло (20), Робиньо (32), Иван Милованов (40) — Алекс (9), Пола (16, 18), Марио Ривильос (17, 36), Мигелин (31, 35).

Кўпроқ янгиликлар