Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обама билан телефон мулоқоти чоғида "иккилик стандартлари воз кечиб" ягона аксилтеррор фронт тузилиши зарурати пайдо бўлгани ҳақида гапирган.

Кремль расмий сайтида келтирилишича, бу суҳбат америкаликлар ташаббуси билан ўтказилган.

"Россия ва АҚШ Мудофаа вазирликлари вакиллари ўртасида алоқалар ўрнатилиши зарур", дея таъкидланади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, ҳарбий соҳада алоқалар ўрнатилиши ИШИДга ва бошқа террорчи ташкилотларга қарши курашда муваффақият гарови бўлади.

Телефон мулоқоти чоғида сиёсатчилар Суриядаги ва Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш хусусида ҳам гаплашилган.