Самарқанд вилоятида бир қатор қишлоқ шифокорлик пунктлари меъёрларга жавоб бермагани учун ёпилди

Жамият 14 Февраль 2016 2462

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги бир қатор қишлоқ шифокорлик пунктлари улар жойлашган биноларнинг қурилиш меъёрларига тўғри келмагани сабабли ўз фаолиятини тўхтатди.

Улар орасида “Мингбоев”, "Янги Равот", "Машъал", "Зарбдор", "Гумбаз" ва бошқа пунктлар бор.

Бугунги кунда барча туман қишлоқ шифокорлик пунктлари "Саломатлик-2" дастури бўйича энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва малакали тиббий ходимлар билан таъминланган. Бироқ "Самаркандский вестник" нашрининг маълум қилишича, вилоятдаги шифокорлик пунктларининг кўпида электр энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шу сабабли таҳлилларни ўз вақтида ўтказиш, асбобларни стериллаш ва эмлаш учун вакциналарни сақлашнинг имкони бўлмаяпти.

Шунингдек, шифокорлик пунктларига сув ва иссиқлик таъминоти узатишда ҳам муаммолар кузатилмоқда. Бу омиллар аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар