Сурия ташқи ишлар вазирлиги БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва Хавфсизлик кенгашига Туркия томонидан Сурия ҳудудининг ўққа тутилишини қоралаган ва бу ўққа тутишларни террорчиларни қўллаб-қувватлаш, деб айтилган мактубни жўнатди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Туркиянинг оғир артиллерияси томонидан Сурия ҳудудларининг ўққа тутилиши террорчилик гууҳларини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жанговор рухини кўтаришга уринишдир", дейилмоқда мактубда.

Сурия ҳукумати БМТни хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўришга чақирди.

Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Туркия қуролли кучларининг Суриядаги курдлар позицияларига зарбалар берганини тасиқлаганди ва курдлар ўзлари жойлашган Аъзас қишлоғини тарк этиши кераклигини айтганди.

Суриялик курдлар Туркиянинг талабини бажаришдан бош тортган.