Туркия ҳукумати агар зарурат пайдо бўлса суриялик курдлар кирадиган "Демократик иттифоқ" партияси жангариларига қарши ҳарбий операция ўтказишга тайёр, деб айтди Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.

"Зарурат бўлганда биз Сурияда Ироқдаги, Кандилдаги каби чораларни кўришимиз мумкин", деб айтди Довудўғлу ўтган йили Ироқ шимолидаги Курд ишчи партияси позицияларига ҳужум қилинганига изоҳ бериб.

Довудўғлу, шунингдек, бу масалада "Туркиянинг дўстлари ва тарафдорлари" кўмагига умид қилинишини билдирди.