Туркия қуролли кучлари артиллерия қуролларидан Сурия армиясининг Латақиядаги позицияларини ўққа тутди. Бу ҳақда ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

"Туркия артиллерияси Сурия армиясининг Латақиянинг Алия туманидаги позицияларига қарата ўт очди", деб айтди манба.

Reuters ахборот агентлигининг Туркия ҳукуматидаги манбаси бундан аввал турк ҳарбийлари Суриянинг шимолидаги курд позицияларини ўққа тутганини маълум қилганди. Туркия бош вазири бу маълумотни тасдиқлади.