“Умра-2016”нинг баҳор мавсуми бошланди

Ўзбекистон 15 Февраль 2016 4677

Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 15 февралидан 26 март кунига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг замонавий авиалайнерларида ўзбекистонлик зиёратчиларни баҳор ойидаги умра сафарига юбориш режалаштирилган.

Баҳорги умра зиёратида жами 5498 нафар фуқароларимизнинг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйича 24 та чартер рейсида сафарлари ташкил этилади.

Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 8 нафар ишчи гуруҳи, 107 нафар гуруҳ раҳбари, 27 нафар шифокор ва 8 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Жорий йилнинг 11 февраль куни зиёратчилар учун меҳмонхона, тиббий марказ, ошхона ва бошқа ташкилий масалаларни амалга ошириш мақсадида 2 нафар ишчи гуруҳи аъзолари Саудия Арабистонига жўнатилди. Бугун 15 февраль куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 230 нафардан иборат дастлабки гуруҳи Тошкент-Жидда йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига кузатилди.

Зиёратчиларга сафардан олдин давлат рамзлари туширилган махсус кийим (камзул) ва сумкалар, “Умра” қўлланмаси ва видеотасмалар тақдим этилди.

Барча зиёратчилар марказлашган тиббий пунктларда менингит ва гриппга қарши зардоб билан эмланди. Саудия Арабистонида ҳаво ҳароратининг юқори даражада бўлиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, шифокорлар гуруҳи томонидан зиёратчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида эслатма-тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонлик зиёратчилар истиқомат қилишлари учун Мадина шаҳрида “Масжиди набавий”дан 150 метр масофада жойлашган тўрт юлдузли “Нур ал-Мавадда” меҳмонхонаси, Макка шаҳрида эса “Харам масжиди”дан 1700 метр узоқликдаги “Намаъ ал-Мавадда” меҳмонхонаси тайёрлаб қўйилган.

Ўзбекистонлик ҳожилар Мадина шаҳрида 3 кеча - 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилгандан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар.

Зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевиденияси дастурларини томоша қилиш, Ватанимизда бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имкониятлари яратилган. 

Жорий йилнинг 25 февраль кунидан 5 апрель кунига қадар фуқароларимизни умра зиёратидан Ватанимизга олиб келиш ишлари режалаштирилган. Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шароитлар яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори асосида Жиддадаги Бош консуллик таркибида жорий этилган “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташе билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар