АҚШлик Эндриан Бланш Суэйн сочининг турмаги ёқмагани учун калифорния қайтиб, сартарошни отиб ташламоқчи бўлди. Daily Mail`нинг хабар беришича, тўппончадаги носозлик сабаб, бу режа амалга ошмади ва сартарош Мэнни Монтеро омон қолди.

Монтеронинг таъкидлашича, Суэйн хизмат ҳақига $20 доллар тўлаган ва яна $20 доллар қўшиб берган. У салонни рози ҳолда тарк этган. Бироқ бир соатлар вақт ўтиб, яна гўзаллик салонига қайтиб келган ва соч турмагидан шикоят қилган. Шу пайт жахл устида Монтерони 3 маротаба отишга ҳаракат қилган. Сартарошнинг гапларига кўра, мижоз қайтганида бутунлай бошқача соч турмагида бўлган.

Монтеро ва унинг ҳамкасби Суэнйнни зарарсизлантириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширишган.