Эрон санкциялар бекор қилингандан кейин Европага нефть ортилган биринчи танкерни  юборди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, Distya Akula танкери Эроннинг Форс кўрфазидаги Харк оролидаги юк ортиш терминалини трак этган. Айни пайтда сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, у БААнинг шарқий соҳилбўйи бўйлаб ҳаракатланмоқда. Унинг бортида 1 млн баррель нефть бўлиши мумкин.

Эрон миллий нефть компанияси бошқарувчи директорининг айтишича, Европага учта илк нефть партияси етказиб берилиши Франция, Испания ва Россия билан тузилган шартномалар доирасида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Эрон Европага 4 млн баррель нефть юбориши маълум қилинганди.